Ўликхонанинг телефони жиринглабди: — Алё, кечирасиз, мен ўликхонага тушдимми? — Йўқ, ҳозирча сиз бу ерга телефон қилаяпсиз, холос...
Куёв шифохонада ўлим билан олишаётган қайнонасини кўриб келибди ва хотинига ўшқира кетибди: — Ойинг отдек соғлом, эрта-индин касалхонадан чиқади ва бизникида туради!
— Йўғе, дўхтир ахир менга «ойингиз ўлади», деганди-ку?!
— Сенга нима деганини билмадим-у, менга «энг ёмон ҳолатга тайёр бўлиб туринг», деди.
Янги йил нархлари: Қорбобо ва Қорқиз — 50 доллар. Қорқизнинг ўзи — 200 доллар.
Тараққиёт туфайли электр розеткаси ёш болалар ўйнай олмайдиган даражага келтирилди. Энди фақат иқтидорлилари ўлишмоқда.
— Машинамнинг сигналини баландроқ қилиб бера олмайсизми? — Нега? — Тормозим яхши ишламаяпти...
Аёл психиатр ҳузурида: - Биласизми, дўхтир, эримнинг томи кетиб қолган! Унинг фикрича, у у эмаскан, мен эса мен эмас эканман! - Яхши... Эрингизни ҳузуримга олиб келинг-чи... - Олиб келишга ҳожат йўқ, мен ўзимнинг эримман!
Бемор (умид билан): — Дўхтир, мен яшайманми? Врач (жуда хушмуомалалик билан): — Демоқчисизки, ўлимдан сўнг ҳаёт борми?
- Менга қара, оғайни, марсликларни ўлдирганлик учун қамашадими? - Ҳа, лекин жиннихонага!
Фолбин "мижози" - аёлга: - Эгачи, эрингизни хавф-хатар кутмоқда. Яқинда сиз бева қоласиз! - Буни биламан! Айтингчи, мени қамаб қўйишмадими ишқилиб?
Ҳайдовчи ДАН ходимига: - Соатига бир юз йигирма километр дейсизми? Ахир менинг тезлигим соатига 30 километрдан ҳам паст эди-ку?! - Ҳали машинам бир жойда тўхтаб туруди ҳам дерсиз? - Ҳа-ҳа, деряли шундай... - Унда барибир жарима тўлайсиз: бу жойда тўхтаб туриш тақиқланган.
Қамоқхонада: - Озодликда касбинг нима бўлган оғайни? - Талаба эдим. - Нега "ўтирдинг?" - Квант физикаси фанидан дарсни қолдирганим учун... - Ол-а! Бунақаси бўлиши мумкин эмас! - Ўша куни банкни ўмарган эдим...
— Мени ҳам Парижга олиб кетинг, — дебди Франция хизмат сафарига жўнаётган эрга хотини.
— Агар Баварияга кетганимда бир яшик пиво бериб юборардинг-ов!
|