Йўқ, гап "Аватар” бадиий фильми қаҳрамонлари ҳақида кетаётгани йўқ, реал инсон ҳақида кетаяпти. Америкалик Паул Карасон исмли 57 ёшли инсон 14 йилдан буён мовий рангда. Сабаби оддий ҳуснбузар. У 1999 йилда тақиқланганлигига қарамасдан пенсилин чиқмасдан олдин аллергия учун ишлатилган суюқ кумуш дорини ича бошлаган. Дорининг аллергия бериши натижасида унинг бутун вужуди мовий рангга айланган. Шифокорларнинг айтишича, энди у бир умр мовий рангда қоларкан. Дўстлари ва яқинлари уни Ширин ота деб чақиришади. Яқинда у NBC каналида шоу дастурида иштирок этди ва дилидагиларни тўкиб сочди. Унинг айтишича, мовий рангли бўлганидан сўнг ҳаётида салбий ҳодисалар бўлмаган, аксинча одамларнинг қизиқиши анча ортган, фақатгина хотини ташлаб кетган ва шундан сўнг бошқа аёлга уйлана олмаган.
|